Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Cамарқанд шаҳрига саёҳат

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгаши тизимидаги Жиззах туман маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг 30 нафар фаол ишчи ходимлари жорий йилнинг 12 ноябрь куни қадимий Cамарқанд шаҳрига саёҳатга бориб келди.

Ушбу саёҳат Жиззах туман маиший хизмат касб-ҳунар коллежи касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилиб ва қўмита томонидан 700.000 сўм маблағ сарфланиб, Жиззах туман маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ишловчи пахта йиғим теримида фаол иштирок этган 30 нафар фаол ишчи ходимлардан иборат гуруҳ бориб келди.

Саёҳат давомида қадимий Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларини, мадраса ва музейларини, Регистон майдонини, Амир Темур ва Шоҳи Зинда мақбараларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов ётган Ҳазрати Хизр мажмуасини зиёрат қилиб Президентимиз қабрига гуллар қўйиб Қуръон ўқилиб тиловат қилишди.

Саёҳат иштирокчилари Жиззах туман маиший хизмат касб-ҳунар коллежи касаба уюшмаси қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдириб, бундай саёҳатларни ҳар йили кўпроқ ташкил этилишини сўраб қолишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!