Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши тизимидаги “SMART INVEST” масъулияти чекланган жамиятида бошланғич касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Ибрагимов ва Урганч шаҳар кенгаши раиси Ф.Балтаев иштирокида “SMART INVEST” масъулияти чекланган жамиятининг ишчи ходимлари қатнашувида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида сўзга чиққан Б.Ибрагимов мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, барча соҳаларни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ўз ҳохиш-иродасини эркин билдириши, сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, бу жараёнда турли тармоқларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларга юзасидан тўхталиб ўтди.
Давра суҳбатида маърузачи Ф.Балтаев “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга сўнгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, фуқароларнинг ўз хоҳиш иродаларини эркин ва мустақил билдириши учун сайлов участкаларида яратилган шароитлар, сайловга оид қонунлар ва амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумот бериб, сайловда ҳар бир киши фаол иштирок этиб, ўз тақдирини Ватан тақдири билан чамбарчас боғлаган ҳолда, энг муносиб номзодга шахсан ўзи овоз бериши зарурлиги айтиб ўтди.
Давра суҳбати қатнашувчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига масъул ходимлар томонидан тегишли жавоблар олишди.