Жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ходимлари, худуд бўйича масъул ташкилотчилар, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўлими мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган “Меҳнат муҳофазаси бўйича” семинарда тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги 200 дан ошиқ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари ва вакиллари қатнашди.
Семинарда сўз олган Республика ва ҳудудий бирлашма кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни қабул қилинганлиги, корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларини юқори даражада ташкил этиш, бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш, ишчи ходимларга меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қоида ва йўриқномалар билан таништириш масалалари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишни молиялаштириш манбаалари батафсил кўрсатилиб ўтилди ва тушунтириш берилди.
Семинар қатнашган меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволларига тўла-тўкис мутахассислар томонидан жавоб олишди.