Фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича давлат органларининг масъулиятини ошириш мақсадида 2014 йил декабрь ойида “Жисмоний ва ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Қонуннинг мақсад ва моҳияти, унинг ижросини амалга ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, айни вақтда мансабдор шахслар томонидан мурожаатларни ҳал этишда йўл қўйилаётган сансалорликларга чек қўйиш, уларнинг масъулиятини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида 2016 йил 25 сентябрь кунидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳам виртуал қабулхона тизимига уланган бўлиб, ушбу тизим орқали бугунги кунгача ижтимоий-меҳнат соҳасига оид мурожаатлар қабул қилиниб, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ходими томонидан ўз вақтида ижобий ҳал этилмоқда.
2016 йил 18 октябрдаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “Касаба уюшмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 4-7-сонли қарори ижроси юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, мурожаатларини ишитиш, ўз вақтида ва жойида ижобий ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг сайёр қабули жойларда ташкил этилиши белгиланди.
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Амир Тимур тарихи давлат музейи мажлислар залида тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари ҳамда 50 нафардан ошиқ Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Юнусобод туман кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раислари иштирок этишди.
Сайёр қабулда иштирок этган Маъмурий бино махсус сервис давлат шуъба корхонаси бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси Т.Кариманова, Мирзо Улуғбек маданият истироқат боғи бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.Сайдахмедов ва Юнусобод туман Ободонлаштириш бошқармаси бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Ахмедова ва бошқа иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишди.