2016 йил 30 ноябрь куни Паркент Тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Паркент тумани ҳокими ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси З.Махсудова, Паркент тумани маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Ф.Иноғамова, Паркент Тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори А.Хусанов ва Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Паркент туман кенгаши раиси В.Хусниддинов қатнашида Паркент Тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан “Конституция – бахтимиз пойдевори” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда сўзга чиққанлар Конституция Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамияти, яъни халқнинг ўзи бевосита бошқарадиган жамият ва демократик ҳуқуқий давлат қуришни асосий мақсад қилиб қўяди. Унда жами дунёвий неъматлар орасида энг улуғи “инсон” эканлиги ёрқин мужассамлаштирилган. Инсонни улуғлаш, уни муҳофаза қилиш ва ҳар томонлама камол топтириш Конституциянинг асосий ғоясига айлантирилган. Конституциямиз Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳуқуқий меъёрлар асосида ишлаб чиқилган ва айтиш мумкинки уни янада тўлдирган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда бошқа бир қатор тадбиркорлик фаолияти эркинликларини мустахкамлаш ва уни ҳуқуқий жихатдан ҳимоя қилувчи бошқа бир қатор норматив ҳужжатлар орқали тартибга солиниши тўғрисида ўзларини фикрларини билдириб ўтдилар.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.