Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳада учраётган ғов ва тўсиқларни изчиллик билан ҳал этиш, ноқонуний аралашувларга чек қўйиш энг устувор вазифалардан ҳисобланади.
2016 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони имзоланди.
Мазкур Фармон мазмун моҳиятини тадбиркорлик фаолияти субъектларига етказиш ва тушунтириш мақсадида жорий йилнинг 13 декабрь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида фаолият юритаётган «SPLASH FOOD URGANCH» масъулияти чекланган жамиятида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Ибрагимов, Урганч шаҳар кенгаши раиси Ф.Балтаев, Алоқа банк Хоразм вилояти филиали кредит бўлими бошлиғи Ю.Бабажанов ва Урганч шаҳрида фаолият юритаётган тижорат банкларнинг вакиллари иштирокида, Урганч шаҳрида фаолият юритаётган 30 дан ортиқ тадбиркорлик фаолияти субъектлари қатнашида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда сўз олганлар мамлакатимизда тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишлари учун кенг шароит яратилганлиги, ундан оқилона фойдаланиш ва ўз вазифасига виждонан ёндашиш тадбиркордан катта масъулият талаб қилиши ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш каби қатор масалалар албатта қулай меҳнат шартоитларининг яратилишига ва меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳам ҳимоя қилишга имкониятлар яратиши тўғрисида тушунтирилди.
Учрашув юқори савияда кўтаринки рухда ўтиб тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.