Жорий йилнинг 2 декабрь куни Гулистон шаҳридаги “Регистон” оммавий-маданий тадбирлар ўтказиш марказида 3 декабрь Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир Ўзбекистон “Қизил Ярим ой” жамияти Сирдарё филиали, Ногиронлар жамияти вилоят филиали, “Ногирон болалар ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш” ННТ ва Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши тасарруфидаги “Комил ҳамкор” хусусий корхонаси ҳомийлигида ташкил этилиб, тадбирга 250 нафардан зиёд жисмоний чекланган ҳамюртларимиз таклиф этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, айниқса жисмоний чекланган шахслар давлатимиз томонидан ҳар тарафлама қўллаб-қувватланаётганлиги ва эъзозланаётганлигини таъкидлаб, тадбир меҳмонларига ҳомийлар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.