Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Ўқув-семинар

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши биносида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шахар кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотларда амалдаги жамоа шартномаларининг йил якунларига бағишланган умумий йиғилиш (конференция)ларни ўтказиш хамда янги жамоа шартномаларини тузиш тартибларига оид ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Ўқув-семинарда тизимдаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари, хисобчилари ва касаба уюшмаси фаоллари иштирок этдилар.

Ўтказилган ўқув-семинарда корхона ва ташкилотларда жамоа шартномаси бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш (конференция)ларни ўтказиш тартиби, жамоа шартномаларини йил якунлари бўйича хисоботлар топшириш ва янги жамоа шартномаларини тузиш тартиби,  корхона ва ташкилотларда меҳнат муносабатлари ва меҳнат муҳофазасига оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш, жамоа шартномаларига ходимлар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ва касб касалликларининг олдини олиш, корхона ва ташкилотларда ҳуқуқий масалалар, меҳнат низолари комиссиялари ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари, бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида ҳужжатлар билан ишлаш хамда йил якунлари бўйича хисоботларни топшириш масалалари юзасидан Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Абдуллаева, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг бўлим мудирлари ва мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!