Жорий йил 20 декабрдан 23 декабрга қадар Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашнинг ҳамда Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг Меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассислари, Республика кенгашининг ҳудуд бўйича масъул ташкилотчилари, туман (шаҳар) кенгаш раислари қатнашида, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳудудида фаолият юритаётган тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг меҳнат муҳофазаси ва техника ҳавфсизлиги бўйича масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг муҳокамасига бағишланган ўқув семинар ташкил этилди.
Семинарда сўз олган мутахассислар Қонунда меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришдаги меҳнат шароитлари, меҳнатда майиб бўлиш, ноқулай, зарарли ва ҳавфли ишлаб чиқариш омиллари, шахсий ҳимоя воситалари каби тушунчаларга атрофлича таъриф берилганлиги, бундан ташқари ташкилотларда иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини ошириш, шу жумладан ишлаб чиқаришда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўриб бориш, корхоналарда иш ўринлари, меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш ҳавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, корхоналарда меҳнат муҳофазаси хизмати ишини ташкил этиш, корхонада меҳнат қилаётган ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқ ҳамда ўқишлардан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси бўйича битим тузиш ва тасдиқлаш тартиби белгиланлиги ва бошқа киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, семинар иштирокчилари ўзларини қизитирган саволлари бўйича мутахассислар томонидан атрофлича маълумотлар олдилар.