Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Янги йил совға ва тадбирлари

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши  тизимидаги Вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси, “Иссиқлик манбаи” акциядорлик жамияти, Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, “Cаховат нур” масъулияти чекланган жамияти, “Бриллиант силк” қўшма корхонаси, Вобкент туман кенгаши тизимидаги Вобкент туман ободонлаштириш бошқармаси, Вобкент туман маиший хизмат касб-ҳунар коллежи, Жондор туман кенгаши тизимидаги Жондор туман “Шижоат текстил Маш” масъулияти чекланган жамияти бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари маблағи ҳисобидан ушбу корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларга янги йил байрами муносабати билан янги йил совғалари топширилди.

Бундан ташқари, Бухоро шаҳридаги “Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Бухоро ўқув ишлаб чиқариш корхонаси” масъулияти чекланган жамиятида, Бухоро шаҳар “Карлар жамияти”да, Олот туман ободонлаштириш бошқармасида ва Ғиждувон туманидаги Кўзи ожизлар жамиятида ишловчи ногиронлар ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳодимларга бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари маблағи ҳисобидан янги йил байрами муносабати билан янги йил совғалари топширилди.

Шунингдек, мазкур корхона ва ташкилотларда кўп йиллар ишлаб ҳозирги кунда қариялик пенсиясида бўлган 25 нафар меҳнат фахрийларига янги йил байрами дастурхони безатилиб, янги йил совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!