Жорий йилнинг 6 январь куни Олмазор туманида 25-сонли мусиқа мактаби мажлислар залида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент шаҳар бўйича масъул ташкилотчиси Д.Исмаилова, Олмазор туман кенгаши раиси Л.Исматова, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати А.Тошпўлатов, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Р.Махамадалиев қатнашида, Олмазор туманда мулкчилик шаклидан қатъий назар фаолият юритаётган 100 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалари иш берувчилари, касаба уюшма қўмиталари раислари ва техник хавфсизлик муҳандислари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартишлар ва янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳиятини касаба уюшмалари аъзолари ва фаоллари ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар А.Тошпўлатов Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартишлар тўғрисида ҳамда Р.Махамадалиев Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Меҳатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунини амалда тадбиқ этишнинг долзарб масалалари ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунчалар бериб ўтди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.