Жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг V Мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аъзолари, Тафтиш комиссия аъзолари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳардаги йирик бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари иштирок этишди.
Шунингдек Мажлис ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Махмадалиев Бахтиёр Хасанович, ташкилий ишлар бўлими мудири Самарбеков Равшан Юлдашович қатнашди.
Мажлис кун тартибидаги ташкилий масала яъни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
2016 йил 29 июлдан шу кунга қадар Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган Жавлонов Шавкат Сардорович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси лавозимига Мухамедов Улуғбек Зиёдуллаевич номзоди Республика кенгаши аъзолари томонидан кўриб чиқилиб бир овоздан сайланди.