Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгаши тизимидаги Бахмал маиший хизмат касб- ҳунар коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Бахмал туманидаги 23241-сонли ҳарбий қисм майори Х.Неъматуллаев, сержантлар билан ишлаш бўйича йўриқчи катта сержант Д.Исаков, муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар М.Мухаммадалиевлар қатнашди.
Тадбирда дастлаб коллежнинг маданий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Хўжақулов кириш сўзида республикамизда ва жаҳонда бўлиб ўтаётган сиёсий янгиликлар, жамият хавфсизлигини таъминлаш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, ўтаётган ҳар бир тинч кунимиз ва хотиржамлигимизнинг асоси Ватан ҳимоячиларини, юртимизнинг мард жасур ўғлонларини байрам билан табриклади.
Шундан сўнг майор Х.Неъматуллаев миллий армиямиз ташкил топган кун нафақат ҳарбий хизматчилар, балки Қуролли Кучлар сафида муқаддас бурчини ўтаб қайтган ва хизматга боришга тарадду кўраётган минг-минглаб жасур, мард, юртга садоқатли фарзандларнинг, уруш ва меҳнат фахрийларининг, тинчликни қадрловчи бутун халқимизнинг азиз байрамидир.
Ўз навбатида сўз олганлар сержантлар билан ишлаш бўйича йўриқчи катта сержант Д.Исаков, муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар М.Мухаммадалиев ва Бахмал маиший хизмат касб-ҳунар коллежи касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Абиловлар ҳам Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўташ фуқароларимизнинг конституциявий бурчигина эмас, балки шараф ишига айланди, дея таъкидлаб ўтдилар.