Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат курсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган шахар кенгаши тасарруфидаги “Nafis tex group” МЧЖда 2016 йилги жамоа шартномаси бажарилиши якуни ва 2017 йилга қўшимча ва ўзгартиш киритиш бўйича семинар ўтказилди.
Семинарда “Nafis tex group” МЧЖнинг 120 нафардан ортиқ ходимлари иштирокида, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Қ.Мовлонов, Наманган шаҳар кенгаши раиси Г.Казакбаева, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими мудири Л.Ганиев, туман кенгашлари ва бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмита раислари қатнашди.
Семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан “Nafis tex group” МЧЖ директори А.Турсунова ва бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Олимованинг ҳисоботлари ҳамда жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоси М.Зайниддинованинг жамоа шартномаси бажарилиши бўйича тузилган далолатномаси эшитилди.
Семинарда сўз олган Қ.Мовлонов ва Л.Ганиев янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ҳамда ўзгартишлар киритилган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” ги Қонунлари тўғрисида тухталиб, ушбу қонунларга киритилган ўзгартишлардан келиб чиққан ҳолда “Nafis tex group” МЧЖнинг 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида таклифларини билдирди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисобот, далолатнома ва таклифлар кўриб чиқилиб, қарорлар бир овоздан тасдиқланди.