Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Давра суҳбати

Жорий йилнинг 17-18 январь кунлари Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Яккасарой ва Чилонзор туман кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартишлар ҳамда янги таҳрирда қабул қилинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида, ушбу кенгашларнинг тасарруфида бўлган 140 нафардан ортиқ бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва техник хавфсизлик муҳандислари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Л.К.Илиева, Н.А.Эшматова, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Р.Махамадалиев, ташкилий ишлар бўлими мутахассиси В.Шулятникова, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент шаҳар бўйича масъул ташкилотчиси Д.Исмаилова, Яккасарой ва Чилонзор туман кенгаш раислари қатнашди.

Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартишлар ҳамда янги таҳрирда қабул қилинган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти, киритилган ўзгартиш ва янгиликлар ҳақида тухталиб ўтди.

Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!