Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 9 январдаги “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида республика спартакиадасини ўтказиш тўғрисидаги 5-57 “с” сонли қарорига асосан, жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимилари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгаши тизимидаги Бахмал маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ходимлар ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақада эркаклар ва аёллар жамоасидан ташкил топган 46 нафар иштирокчилар спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича қизғин бахсларда ўзаро куч синашишдилар.
Cпортнинг шахмат тури бўйича 1-ўринга эркаклар ўртасида физика фани ўқитувчиси Қўшбоқов Абдумутал, аёллар ўртасида ётоқхона тарбиячиси Сарибоева Сайёра ғолиб деб топилди.
Шашка бўйича 1-ўринни эркаклар ўртасида химия-биология фани ўқитувчиси Тошмурадов Шавкат, аёллар ўртасида фаррош Равшанова Мушарраф эгаллади.
Стол тенниси бўйича 1-ўринга эркаклар ўртасида информатика фани ўқитувчиси Мирзаев Жаҳонгир, аёллар ўртасида таълим устаси Абдуғаниева Насиба лойиқ деб топилди.
Волейбол бўйича ўтказилган мусобақада коллежнинг ижтимоий гуманитар фанлари кафедраси ўқитувчиларидан иборат жамоа 1-ўринга лойиқ деб топилдп.
Мусобақа якунида ғолибларга Бахмал маиший хизмат касб-ҳунар коллежи маъмурияти ҳамда бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.