Нодавлат сектори корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик сохасида фаолият кўрсатаётган ходимларни касаба уюшмаси аъзолигига жалб этиш, жамоа шартномаси билан қамраб олиш ишларини янада кучайтириш ва давом эттириш устивор йўналишларимиздан биридир.
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ва туман (шахар) кенгаш раислари томонидан вилоятдаги нодавлат ташкилотларини, якка тартибдаги тадбиркорларни, хусусий ва оилавий корхоналарни касаба уюшмаси аъзолигига жалб этиш борасида тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Жорий йил январь ойининг охирги ўн кунлигида “Марғилон Сим сеткалари” МЧЖ, “Равон стандарт бизнес” МЧЖ, “Сокин Диёр шоббодаси” МЧЖ, “Ферспектортехнолог” хусусий корхонаси ва якка тартибдаги тадбиркор Охунов Қобилжонни касаба уюшмаси аъзолигига жалб этиш бўйича тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилиб, натижада ушбу ташкилотлар касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.
Бундан ташқари, 2017 йил январь ойида вилоят бўйича 92 та нодавлат ташкилотлари касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.