Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти ҳар доим ёдимизда”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 30 январь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган куни муносабати билан жойларда тадбирлар ўтказилмоқда.

Сана муносабати билан Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Жиззах, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри тизимидаги йирик корхона, ташкилот ва муассасаларда “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг туғилган куни муносабати билан “Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти ҳар доим ёдимизда” ва “Сиз доим бархаётсиз” мавзуларида давра суҳбатларии ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Тадбирларда ҳудуддаги Олий ўқув юртлари ўқитувчилари, “Камолот” ЁИҲ ва вилоят ички ишлар бошқармалари вакиллари, туман МФЙ раислари, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти лауреатлари ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар ҳодимлари, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирокида ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар Ислом Каримов давлат мустақиллигининг асосчиси, атоқли давлат ва сиёсат арбоби сифатида она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари, қисқа йигирма беш йил ичида она Ватанимиз Ўзбекистон Республикаси учун қилган буюк ишлари тўғрисида тўхталиб ўтишди, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти лауреатлари эса Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган шеърлари билан чиқишлар қилишди.

Ҳудудларда ушбу санага бағишланган тадбирлар давом эттирилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!