Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раис ўринбосари А.Мирзаджанов, Республика Кенгаши бош мутахассислари С.Сайфуллаев, А.Акбаров ҳамда Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчи Б.Мирзаев томонидан жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент вилоятининг Охангарон туманига хизмат сафари уюштирилди.
Хизмат сафари давомида Охангарон туманидаги нодавлат сектори корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлари касаба уюшмаси аъзолигига жалб этиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди.
Жумладан, “Гули Лола” МЧЖда ишчи-ҳодимлар иштирокида ўтказилган йиғилишда касаба уюшмаси афзалликлари тушунтирилиб, бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тузилган бўлса, “Охангарон Люкс” МЧЖ, “Мохира савдо Файз” МЧЖ, “Мухаббат” МЧЖ ва умумий овқатланиш шахобчалари маъмуриятлари билан музокаралар ўтказилиб касаба уюшмасига жалб этилди.
Бундан ташқари, “Рубер Техшенон” корхонаси, “Оригинал чола керамик” чет эл ташкилоти, “Бунёдкор завқи” МЧЖ, “Райхон” ва “Тошкент” умумий овқатланиш ҳамда газ қуйиш шахобчалари, “Охангарон дехкон бозори” МЧЖти худудида фаолият кўрсатаётган 158 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар ва хусусий фирмаларнинг 20 нафардан ортиқ вакиллари билан учрашилиб, касаба уюшмасига жалб этилиши юзасидан дастлабки музокаралар ўтказилиб, натижада касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиш юзасидан келишиб олинди.
Бу борадаги ишлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом эттирилиши кўзда тутилган.