Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 13 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида 2017 йилнинг 1-ярим йиллигида касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш режаси тўғрисида”ги 5-63 “с”- сонли қарорига асосан, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги янги сайланган бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раислари учун малака ошириш семинари ташкил этилди.
Малака ошириш жорий йилнинг 30-январидан 3-февралига қадар белгиланган бўлиб, тингловчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, “Касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш тўғрисида”, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришлар, меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари ва жамоа шартномаларини тузиш ҳамда молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, касаба уюшмалари ташкилотларида электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш ва бошқа мавзулар юзасидан Тошкент молия институти “Фалсафа” кафедраси профессори Т.Норбоев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси профессори, тарих фанлари доктори К.Н.Норматов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахассислари ўз маърузалари билан қатнашди.
Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олишди.