Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Навои, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари тизимидаги йирик корхона, ташкилот ва муассасаларда жорий йилнинг 30 январь Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган куни муносабати билан жойларда тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбирлар ҳудуддаги Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар коллеж ўқитувчилари, туман МФЙ раислари ва мутасади ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда “Ўзбек модели” деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирганлиги ҳамда халқимиз ўзининг қисқа муддат 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан Президент Ислом Каримов номи билан боғлаши хақидаги маърузалари билан чиқишлар қилишди.