Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Янги сайланган касаба уюшмаси қўмитаси раислари учун ташкил этилган ўқув семинари якунланди

Жорий йилнинг 30-январь куни бошланган Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги янги сайланган бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раислари учун малака ошириш ўқув семинари 3-февраль куни якунланди.

Тингловчилар ўқув семинар давомида Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилотига ташриф буюриб, у ерда бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси томонидан касаба уюшмаси фаолиятига оид олиб борилаётган ишлари билан танишиб ўзаро фикр алмашди.

Тингловчилар ўқув семинар якунида ўқув дастури бўйича ўтилган мавзулар юзасидан якуний тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув маркази гувоҳномаси топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!