Шу кунларда Ўзбекистон бўйлаб ўзбек адабиёти тарихида ёрқин из қолдирган, буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг қутлуғ 576 йиллиги чексиз эҳтиром билан кенг нишонланмоқда.
Сана муносабати билан жорий йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши тасарруфидаги Сирдарё вилояти Кўзи Ожизлар жамияти Гулистон шаҳар бўлими маъмурияти ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти томонидан Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишлаб тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Гулистон Давлат Университети ўқитувчилари, Гулистон шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари ва О.Хужаев номидаги театр актиёрлари иштирок этишди.
Тадбирда 5-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари ва Гулистон Давлат Университети ўқитувчилари Алишер Навоийнинг ғазаллари билан чиқиш қилиб, унинг ҳаёти ва ижоди ҳамда давлат ишларидаги фаол иштироки тўғрисида тўхталиб, О.Хужаев номидаги театр актиёрлари томонидан кичик сахна кўриниши намойиш этилди.