Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) кенгашлари тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида жорий йилнинг февраль ойидан 2016 йилда жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш (конференция)лари ўтказилмоқда.
Умумий йиғилишда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахассислари, ҳудуд бўйича масъул ташкилотчилар, туман (шаҳар) кенгашлари раислари, корхона ва ташкилотларнинг иш берувчилари, бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва касаба уюшмаси аъзолари иштирок этишди.
Йиғилишда иш берувчилар ва бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раислари ўтган ҳисобот йили давомида ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида жамоа шартномасида белгиланган тадбирлар юзасидан амалга оширилган ишлар хақида ходимлар олдида ҳисобот бердилар.
Йиғилиш якунида, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва улар натижасида эришилаётган ютуқлар ҳамда муваффақиятлар, шунингдек, корхона ва ташкилотларда меҳнаткашлар учун яратилган қўшимча имтиёз ва кафолотлар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.