Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Инсонга наф келтириш олий бахт”

Биз бугунги кунда тажрибали ходимларимиз ва фаолларимизни ҳам жалб этган ҳолда касаба уюшмаси аъзолигининг афзалликларини тарғиб қилиш натижасида жорий йилнинг 20 февраль куни 2015 йилдан буён Бухоро шахрида ортопедик ва профилактик оёқ кийимлари хамда текстил махсулотлар ишлаб чиқариш сохасида фаолият юритиб келаётган «ERKATOY-BOLAJON» масъулияти чекланган жамиятининг 170 нафар ходимлари касаба уюшмаси афзалликларини тушиниб англаган ҳолда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши аъзолари сафига ўз ихтиёрлари билан қўшилишди ҳамда бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси тузилди.

Шуни айтишимиз жоизки тадбиркорларимиз фаолиятини тўғри йўлга қўйиш учун етакчи кадрлар салоҳиятини ошириш, жамоа шартномаларини тузиш, иш ҳужжатларини юритиш, жамоаларда ходимлар ижтимоий-иқтисодий манфаатини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, дам олиш тадбирлари, оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш каби муҳим жиҳатларга амалий ёрдам кўрсатиш ўзимизнинг асосий вазифаларимиздир.

Зеро, касаба уюшмаларининг роли янада ошиб, халқимизга, давлатимизга кўпроқ нафимиз тегсин. “Инсонга наф келтириш олий бахт” бизнинг асосий шиоримиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!