Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси
Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси

Назм гулшанининг икки хушхон куйчиси

Untitled-11Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоий ва Бобурдек теран ифода этган шоирлар Жаҳон адабиёти тарихида камдан кам топилади. Биз бу бебаҳо меросдан ҳалқимизни, айниқса ёшларимизни қанчалик кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда жамиятимизга эзгу инсоний фазилатларни ривожлантиришда, шунингдек, қудратли маърифий қуролга эга бўламиз.

Дарҳақиқат “Назм гулшанининг икки хушхон куйчиси”  – Мир Алишер Навоий ҳамда буюк шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурдирлар. Бу икки улуғ зотни ёд олиш мақсадида Бухоро шахридаги енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежида “Назм гулшанининг икки хушхон куйчиси” деб номланган адабий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда барча гуруҳ ўқувчилари фаол иштирок этиб, қалби эзгулик, қувончу шодликка тўлиб, улуғ бобокалонларимиз ижод сарчашмаларини мутотаа қилишга бўлган қизиқишлари янада ортди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!