Жорий йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Миробод туман кенгаши тасарруфидаги “Сувсоз” Давлат Унитар корхонасида 2016 йилда жамоа шартномаси бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш (конференция) бўлиб ўтди.
Умумий йиғилишда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси С.Сайфуллаев, Миробод туман кенгаши раиси Ш.Имамова, “Сувсоз” ДУК бошқарувчиси Х.Маҳкамов, “Сувсоз” ДУК бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Хаитбаев ва касаба уюшмаси аъзолари иштирок этишди.
Йиғилишда “Сувсоз” ДУК бошқарувчиси Х.Маҳкамов ва “Сувсоз” ДУК бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Хаитбаев ўтган ҳисобот йили давомида ижтимоий шериклик асосида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида жамоа шартномасида белгиланган тадбирлар юзасидан амалга оширилган ишлар хақида ходимлар олдида ҳисобот бердилар.
Йиғилишда касаба уюшмаси аъзолари 2016 йилда жамоа шартномаси бажарилиши якунлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ҳамда ўз фикр ва таклифларини билдиришди.
Йиғилиш якунида, “Сувсоз” ДУК маъмурияти ва бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси касаба уюшмаси аъзоларининг билдирган таклифларини қўллаб-қувватлаб қарор қабул қилишди.