Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 7-сонли Раёсати бўлиб ўтди.
Раёсат йиғилишида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсати аъзолари, Республика Кенгаши аппарати ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича масъул ташкилотчилар, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги туман (шаҳар) кенгаши раислари иштирок этишди.
Раёсат йиғилиши кун тартибидаги биринчи масала Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти ҳамда 2017 йилдаги устувор йўналишлари кўриб чиқилиб ва мухокама этилиб Республика Кенгаши аъзолари томонидан ушбу масала юзасидан қарорлар бир овоздан тасдиқланди ҳамда Республика Кенгашининг 2017 йилдаги устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Раёсат йиғилиши кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб ва мухокама этилиб Республика Кенгаши аъзолари томонидан ушбу масалалар юзасидан қарорлар ҳам бир овоздан тасдиқланди.