Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Аёл бахтли – жамият бахтли

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудидаги туман (шаҳар) кенгашлари тасарруфидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида “8 март – Халқаро хотин-қизлар  куни” умумхалқ байрами муносабати билан тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар шу қутлуғ айём – 8 март байрами билан бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида меҳнат қилаётган муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз ва гўзал қизларимизни чин қалбдан муборакбод этиб, чуқур ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларини билдиришди.

Тадбир сўнгида сана муносабати билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз ва гўзал қизларимиз иш берувчи ва бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Сана муносабати билан шу каби тадбирлар тизимдаги бошқа бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида ҳам ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!