Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Огоҳлик давр талаби”

20151217_163530

Жиззах вилоят Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Жиззах шаҳар уй жой коммунал хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежида ўқувчиларининг диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун “Огоҳлик давр талаби” мавзусида 2016 йилннг 08 февраль куни тадбир ўтказилди.

Дастлаб Жиззах шахар уй-жой комунал коллежи директори Б.Иботов сўз олиб бориб таклиф этилганларни таништирди.

Тадбирда Қалия махалласи раиси Р.Юлдашов, махалла посбони Ғ.Тошпўлатов МХХ вакили И.Мустафоев ва коллеж фахрий ўқитувчилари сўзга чиқдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда Ироқ ва Сурияда содир  бўлаётган кўплаб воқеа-ҳодисалар, жумладан, мазкур мамалакатларнинг катта қисмини эгаллаб, ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати), ИЛИД (Ироқ ва Левант ислом давлати), ИД (исломий давлат) каби номлар остида “Халифалик давлати”ни эълон қилган жангари гурухларнинг фаолияти, амалга ошираётган хунрезликлари ҳақида гапириб ўтди.

Бугунги кунда мазкур жиноий гурух фаолиятига оид маълумотлар дунё бўйлаб  шиддат билан тарқалиб, кенг жамоатчилик эътиборини ўзига жалб этмоқда, омма орасида ҳадик ва ҳавотир ўйғотмоқда. Ушбу воқеалар негизида авваллари кузатилмаган геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва информацион аҳамиятга эга бўлган сабаблар мавжуд бўлиб, бугунги тезкор ахборот оқими уларни яняда шиддатли тус олишига олиб келмоқда. Хусусан, ахборот тарқатиш манбааларининг кун сайин ортиб бораётгани, жангарилар ўз мақсадлари йўлида интернет ва ижтимоий тармоқ сайтларидан устамонлик билан фойдаланаётгани ҳам муаммонинг янада долзарблигини англатади. Диний экстремизм ва фундаментализм, тероризм тўғрисида ахборотлар орқали жамоатчилик онги ва дунёқарашига таъсир этишига ҳаракат қилаётгани, маънавий ва рухий оламига салбий таъсир ўтказаётгани ачинарли ҳол эканлиги таъкидланди.

Тадибр сўнгида коллежида педагог ходимлар ва ўқувчи ёшлар ўртасида диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш ва барча педагог- ўқитувчилар хамда ўқувчилар ўртасида кучайтирилган тартибда тарғибот – ташвиқот ишлари олиб бориши асосий вазифа этиб белгиланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!