Жорий йилнинг 24 март куни “Сергели машина бозори” масъулияти чекланган жамияти ходимлари иштирокида ташкилотида 2016 йил 22 декабрдан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақидаги мухокамасига бағишланган давра сухбати ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси А.Акбаров, тармоқнинг Сергели туман кенгаши раиси Ш.Шамшиева ва “Сергели машина бозори” масъулияти чекланган жамияти бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Сафаров қатнашди.
Тадбир қатнашчилари Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тухталиб, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши айни муддао бўлганлиги ва бу сўзсиз меҳнат муҳофазасига ижобий таъсир қилиб, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларни олдини олишга, барча мутасадди идора ва ташкилотларнинг бу борада ижтимоий шерикчилик асосида олиб борилаёган фаолиятлари самарасини оширишга қаратилганлигини таъкидлашди.
Давра сухбат иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.