Жорий йилнинг 24 март куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Ургенч шаҳар кенгаши тасарруфидаги “GULASUN TOSHKENT” масъулияти чекланган жамияти ходимлари иштирокида “Маънавият соати” ўтказилди.
Маънавият соатида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Ибрагимов ва Ургенч шаҳар кенгаши раиси Ф.Балтаев қатнашди.
Тадбир қатнашчилари ўз нутқида ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик субъекти вакилларини қўллаб-қувватлаб, уларга кенг имконият ва шароитлар яратиб ҳамда бир қанча имтиёзлар бераётганлиги тўғрисида қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-мохияти юзасидан тушунтиришлар берди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган бир қанча саволларига тадбир қатнашчилари томонидан тегишли жавобларни олдилар.