“Энг яхши касб эгаси” – ошпазлик йўналиши бўйича Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари Тошкент вилояти Зангиота тумани касаба уюшмаси кенгаши томонидан уюштирилиб, унда туманда жойлашган 2 та коллеж ўқувчилари қатнашдилар.
Кўрик танлов Зангиота тумани хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи қошида бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда ўқувчилар ўз маҳоратларини намоён этиб, нимага қодир эканликларини амалда кўрсатдилар. Уларнинг ишлари мезон асосида баҳоланиб, Зангиота тумани Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи 2-курс ТМ-04-15 гуруҳ ўқувчиси Юлдашев Абдуллох ғолиб деб топилди ва унга вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
Ғолиб ва иштирокчилар туман Кенгаши томонидан фахрли ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бу каби кўрик-танловларни ўтказилиши коллеж ўқувчиларининг маҳоратини оширишда, ўз касбининг устаси бўлиб етишишда муҳим ўрин эгаллайди.