Қорақалпоғистон Республикаси истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмасида туман (шаҳар) кенгашлари раҳбарлари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаш раиси У.Жалменов, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлари бўйича бош мутахассиси С.Сайфуллаев ва кенгашнинг ижтимоий масалалари бўйича бош мутахассис Р.Мирхожаев ва тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Қ.Бекманова ва паритет ташкилотлардан Савдо саноат палатаси бошқармасидан, Ҳунарманд бошқармасидан, Бозорлар бошқармаси бирлашмасидан, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясидан, Кўзи ожизлар жамиятидан, Карлар жамиятидан, Енгил саноат корхоналаридан, Ўзбекистон улгуржи савдо инвест ассоциациясидан, тармоқ тасарруфидаги туман ва шаҳар кенгаш раислари ва тармоқга тегишли бошланғич ташкилотларининг касаба уюшма қўмита раислари иштирок этди.
Мехнаткашларнинг турмуш даражасини ошириш, мехнат муносабатлари, меҳнат муҳофазасига оид амалдаги қонунлар, қонуности ҳужжатларни такомиллаштиришга ҳамда ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашиш, янги иш ўринлари яратилганлигининг ҳаққонийлигини таъминлашда фаол иштирок этиш, корхона, ташкилот, муассасаларда қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратилишига эришиш, нодавлат сектори корхона, ташкилотлари ходимларини касаба уюшмаларга жалб этишнинг самарали тизимини шакллантириш», ҳар бир ходимга-касаба уюшмаси эътибори» лойиҳаси, касаба уюшма қўмитаси ишини ташкил этиш, ишни режалаштириш, иш юритиш касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари олдидаги устувор вазифалардан саналади, -дейди тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлари бўйича бош мутахассиси С.Сайфуллаев.
Сўзга чиққанлар тармоқ касаба уюшмалари шаҳар ва туман кенгашларининг касаба уюшмалари ишларини ташкил этиш, иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш, тармоқ касаба уюшмалари шаҳар ва туман кенгаш раҳбарлари рўйхатидаги корхона ва ташкилотларда жамоа шартномаларини қабул этиш, расмийлаштириш ҳамда ижросини назорат қилиш, экспертизадан ўтказиш, уларга бағишланган меҳнат жамоасининг йиғилиш (конференция)ларини ўтказиш тартиби, ЖШ-1,ЖШ-2 формаси бўйича ҳисоботлар топшириш бўйича кенг турда маълумот берди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерецияси Кенгашининг меҳнаткашларининг ижтимоий-иқтисодий ҳимосини янада кучайтириш соҳасида республикада олиб борилаётган ишларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш борасида Қорақалпоғистон Республикасида 2015 йил давомида олиб борилган ишларга ҳам алоҳида тўхталдилар.
Жумладан, ўтган йил давомида тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги 117 корхона ва ташкилотларда қабул қилинган жамоа шартномалари орқали 17930 нафар ишчи, ходимларнинг манфаатлари ҳимояга олинганлиги ҳам сўзга чиққанлар томонидан таъкидланди.
Шу билан бирга тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 2015 йил давомида фуқаролардан 97 та муражаатлар келиб тушган бўлиб, бу муражаатларни ўрганиш давомида аниқланган Қонун бузулиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича иш берувчиларга таклифлар билдирилганлиги ҳам атаб ўтилди. Семинар сўнгида камчиликларни бартараф этиш, истиқболдаги вазифаларни натижали олиб бориш лозимлиги таъкидланди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.