Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“ЭНГ ЯХШИ ЁШ КАСБ ЭГАСИ” ТАНЛОВИ

   Ўзбекистон  истеъмол  товарлари  ишлаб чиқариш, савдо  ва  хизмат кўрсатиш  ташкилотлари  ходимлари касаба  уюшмаси Сирдарё  вилоят  ташкилоти Ёшлар  ўртасида  “Энг яхши ёш  ишчи касб эгаси” танловида туман ва шаҳар босқичи ғолиблари Ошпаз, Сартарош ва Декаратив косметика устаси ва Миллий ва бадиий либослар модельери йўналиши бўйича баҳс олиб боришди. Танлов  иштирокчилари  ўз  билим  ва  маҳоратлари  тест синови  ва  амалий  машғулотларда  ҳайъат  аъзоларига  ва  касб мутахассисларига  намойиш  этишди.

Танлов  иштирокчилари.

Сартарош ва декоратив косметика устаси буйича З.Эрматова амалий машгулот олмоқда.

Ташаббус 2017 танловида энг яхши тадбиркор аёл деб топилган тикувчи модельер тадбиркор Г.Шерматова амалий  машғулотда.

Танлов иштирокчиси  амалий  машғулотда.

Танловда иштирок этувчи ошпазларнинг  амалий  иши  намунаси.

   Ҳар бир иштирокчи танловга пухта тайёргарлик билан келишган, дейди ҳайъат аъзоси, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси РК раёсат аъзоси Д.Рустамова. –Иштирокчиларни билим ва маҳоратини баҳолашда ҳайъат аъзоларига ўз касбининг моҳир эгалари Ташаббус 2017 танловида энг яхши тадбиркор аёл деб топилган тикувчи модельер тадбиркор Г.Шерматова, якка тартибдаги тадбиркор сартарош З.Эрматова, Комил ҳамкор хусусий корхона ошпази, 2016 йилда УКУФК нинг Ўз касбининг мохир  эгаси  танлови голиб  И.Гафуров якиндан  ёрдам беришди  ва танловни яхшт ўтказиш  учун шарт шароитлар  яратиб беришди.

   Танловда Ошпаз йўналишида Рискулова Чарос Пахтакор маиший хизмат касб ҳунар коллежи ўкувчиси, Сартарош ва декоратив косметика устаси йўналишида Муртазакулова Муаттар – Бешбулок маиший хизмат касб ҳунар коллежи ўкувчиси, Миллий ва бадиий либослар модельери йўналишида Қодирова Мавлуда -Боёвут енгил саноат ва агросервис касб ҳунар коллежи ўкувчиси ғолиб бўлишди. Энди улар Республика босқичида вилоятимиз  шаънини  ҳимоя қилишади.

   Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар  ташкилий  қўмитанинг диплом ва совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!