Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Энг яхши ишчи касби эгаси” кўрик – танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

         Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоятида “Энг яхши ишчи касби эгаси” кўрик – танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

      Малакали мутахасисларни тарбиялаш – иқтисодиётнинг илдам одимлаши, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ривожига муносиб улуш бўлиб қўшилади. Сир эмас, касаба уюшмалари томонидан изланувчан ёшларни рағбатлантириш мақсадида  ташкил этиб келинаётган бу тарздаги танловлар ўз маҳсулини бермоқда. Танловнинг қуйи босқичларида ўз иқтидорини намоён эта олган бир гуруҳ ёшлар вилоят босқичда ҳам муносиб иштирок этдилар.

Сартарошлик ва декоратив косметика устаси

   

Миллий ва бадиий либослар модельерлари

     Бу йилги танловда нафақат якка балки жамоа сифатида шаклланиб улгурган ёшлар ўртасидаги баҳслар ҳам қизғин тус олди.  Танловнинг бир қатор босқичларида муайян мутахассислардан иборат ёш жамоавий иқтидорлар ўз махоратларини намоён этишди. Жумладан, “Ошпаз” йўналиши бўйича Самарқанд озиқ-овқат коллежи, “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” йўналиши бўйича Булунғур миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи, “Миллий ва бадиий либослар модельери” йўналиши бўйича Самарқанд қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи битирувчилари жамоалари вазифаларни муносиб тарзда уддалаши билан ажралиб турди.

   Бежирим ва чиройли либослар одамларга латифлик бағишлайди,- дейди танловнинг “Миллий ва бадий либослар модалери” йўналиши ғолиби Самарқанд саноат қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб ҳунар коллежи битирувчиси Гулшан Баҳриева. – Шу боис ҳам мен  яратган либосларимда азалий анъаналаримиз уфуриб туришини акс эттиришга интиламан.

Диплом ва эсдалик совғалари топширилмоқда

  Танловда иштирок этган элликка яқин ёш иқтидорлар ўнта йўналишда ўз салоҳиятларини, устозлардан олган билим ва кўникмаларини намоён этишди. Ғолибларга танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқи билан биргаликда жамоат ташкилотининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!