Ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиб бориш, ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш, танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишини кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хамкорлигида қабул қилинган 2017 йил 17 апрелдаги 6-54 “с” сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловининг “Ошпаз”, “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” ҳамда “Миллий ва бадиий либослар модельери” номинациялари бўйича касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида, туман, шаҳарлар босқичи жорий йилнинг 1-10 май кунлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар босқичи 15-20 май кунлари ва Республика босқичи 9 июнь куни “Машҳура” ўқув марказида ўтказилди ҳамда ҳудудлардан ғолиб бўлган 40 нафар иштирокчилар қатнашди.
Танловни Низом асосида юқори савияда ўтказилиши бўйича чора-тадбирлар белгиланди, барча босқичларда танлов иштирокчилари учун тестлар ва касбий-амалий синов топшириқлари тайёрланди.
Ғолиб деб топилган ва 1,2,3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
“Миллий ва бадиий либослар модельери” номинацияси бўйича ўринлар.
1 – ўрин. Мамаджанова Наргиза Вохиджон кизи – Наманган шахр Дизаейн касб- ҳунар-коллежи биртирувчиси.
2 – ўрин. Буриева Гулзиё Шухрат кизи – Кашкадарё вилояти Яккабоғ тумани Яккабоғ саноат ва хизмат курсатиш касб-ҳунар коллежи биртирувчиси.
3 – ўрин. Бахриева Гулшан Равшановна – Самарканд шаҳар Самарқанд қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи битирувчиси.
“Сартарошлик ва декоратив косметика устаси” номинацияси бўйича ўринлар.
1 – ўрин. Махкамов Отабек Умид ўғли – Тошкент вилояти Чирчиқ
шаҳри Чирчиқ саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар бириручиси.
2 – ўрин. Комилжонова Шохиста Комил қизи – Самарқанд вилояти
Булунғур миллий ҳунрмандчилик касб-ҳунар коллежи биртирувчиси.
3 – ўрин. Юсупов Ислом Бахтиёр ўғли- Жиззах шаҳар енгил саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси.
“Ошпаз” номинацияси бўйича ўринлар.
1 – ўрин. Зокирова Умида Зафар қизи – Навоий шаҳар Кончилик касб- ҳунар коллежи биртирувчиси.
2 – ўрин. Мамажонов Хафизуллох Хабибулло ўғли – Фарғона маиший хизмат ва педагогика коллежи биртирувчиси.
3-ўрин Шотурсунов Саъдулла Шоакмал ўғли – Тошкент меҳмонхона ҳўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси.
Танлов иштирокчилари “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танлови бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва тадбирга якун ясалди.