Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги, Қашқадарё вилоятидаги “Чўлпон” жамоа корхонасига қарашли В.Бердиев номли болалар соғломлаштириш оромгоҳида 2017 йил 5 июндан 17 июнгача бўлган давр мобайнидаги, 1–мавсумда 221 нафар болалар мароқли дам олдилар.
Уларнинг 113 нафари тармоқ касаба уюшмаси ишчи ходимларининг фарзандлари, 20 нафарлари эса кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бўлиб, улар жамоа шартномалари орқали корхоналар ҳисобидан бепул соғломлаштирилдилар.
Оромгоҳда болалар учун турли ҳил тадбирлар жумладан, спорт мусобоқалари, қувноқ стартлар, кўрик-танловлар, шоирлар билан учрашув кечалари, концертлар, мунтазам равишда ташкил этилди.