Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилган Касаба уюшмалари Форумининг якунларига бағишлаб амалий семинар ўтказилди

     Жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Симпозиумлар саройида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ташкил этилган Форуми бўлиб ўтган эди.

Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад Президентимиз ташаббуслари билан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда барча даражадаги касаба уюшма органлари ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда касаба уюшма фаолларини Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш йўлида жипслаштиришдан иборат эди.

2017 йил 20 июль куни мазкур Форумининг якунларига бағишлаб Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида амалий семинар ўтказилди.

Семинар ишида жамоат ташкилотлари раҳбарлари, йирик корхона, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари, иш берувчилар,  барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотлари раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари ва аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинарни истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари Республика Кенгашининг Тошкент шаҳри бўйича масъул ташкилотчи Исмаилова Дилфуза Курбановна  олиб борди.

Семинар давомида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари Республика Кенгашининг Тошкент шаҳри бўйича масъул ташкилотчи Исмаилова Дилфуза Курбановнанинг  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси”ни амалга оширишда Кўмаклашув Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни ва роли” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Сўзга чиққан ижтимоий ҳамкорлар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари вакиллари анжуманнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш борасидаги аҳамиятига алоҳида тўхталдилар.

Муҳокамаларда сўзга чиққан касаба уюшма фаоллари Ҳаракатлар стратегияси жамиятнинг ҳар бир аъзоси, ҳар бир фуқароси учун ўзига хос чақириқ, ундов бўлганини, касаба уюшма аъзолари ҳам халқнинг орзу ниятлари рўёбига қаратилган Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда елкадош эканликларини, барча касаба уюшма аъзоларини юрт тараққиёти йўлида бирлашишга чақиришларини таъкидладилар.

     Шундан сўнг Форум иштирокчиларининг юрт тараққиёти йўлида бирлашишга ундовчи “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаатномаси” ўқиб эшиттирилди.

Семинар якунида касаба уюшма фаоллари жондан азиз Ватанимиз Ўзбекистоннинг нурафшон келажаги,  порлоқ истиқболи йўлида барча куч ва ғайратларини сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email
download AMD / ATI Pixel Clock Patcher for mining
Click to listen highlighted text!