2017 йил 16 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форумида қабул қилинган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда Кўмаклашиш дастури”да белгиланган вазифаларни ҳар бир касаба уюшма аъзосига етказилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 август куни истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон шахар кенгаши хизматидаги “Фусункор” масъулияти чекланган ишлаб чиқариш жамиятида “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форумининг якунларига бағишлаб амалий семинар ташкил этилди. Амалий семинарга 78 нафар касаба уюшма аъзолари иштирок этдилар.
Амалий семинарда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси Б.Хамдамов, тармоқ касаба уюшма Андижон шахар кенгаши раиси А.Абдураимовлар иштирок этдилар ва ушбу кўмаклаши дастурининг касаба уюшма аъзоларига қанчалик мухимлиги ва афзаллик томонлари тушунтирилди. Шу билан бирга кўмаклашиш дастурида белгиланган ҳар бир банддаги вазифалар тахлил қилинди.
– Айниқса, ахоли бандлиги ва реал даромадларини босқичма-босқич ошириш сохасида белгиланган вазифалар касаба уюшма аъзолари кайфиятига сезиларли даражада ижобий таъсир қилади деб ўйлайман, -дейди масъул ташкилотчи Б.Хамдамов.
Семинар иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форуми иштирокчиларининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати” ўқиб эшиттирилди. Семинар сўнггида кўмаклашиш дастурини бажарилишида бошланғич касаба уюшма вазифалари белгилаб олинди.