Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Болалар хурсандчилиги

    Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қашқадарё вилояти тизимидаги В.Бердиев номли болалар соғломлаштириш оромгоҳида тармоқ тизимида бўлган ташкилот ва корхоналардан 400 га яқин болаларнинг мароқли дам олишлари таъминланди.

   Шундан тармоқ тизимидаги кам таъминланган ишчи хизматчиларнинг 56 нафар болалари корхона ҳисобидан бепул дам олдилар.

   Оромгоҳда спорт мусобоқалари ҳамда “Яхши фазилат-инсонга зийнат”, “Китоб афзалми-ёки компюьтер”, “Гиёҳвандлик аср вабоси” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

   Шунингдек, қиз болалар ўртасида “Оромгоҳ рақс маликаси”, ўғил болалар ўртасида эса  “Оромгоҳ рақс қироли” кўрик – танловлари ўтказилди.

     Оромгоҳда   2 август куни “Аждодларимиз ёди-қалбимиз ардоғи” мавзусида бадиий кеча ташкил этилди. Тадбир давомида А.Темур, А.Навоий, З.М.Бобур, М.Улуғбек каби   шоир ва алломалар ижодидан намуналар  келтирилди.

      Мавсум сўнгида “Сени соғинамиз оромгоҳ” шиори остида дам олиш мавсумининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда сўзга чиққан  болалар тарбиячи ва етакчиларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, Она Ватанга муносаб фарзанд бўлишга  ваъда бердилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!