Маълумки, жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Симпозиумлар саройида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг Форуми юқори савияда ташкил этилди.
Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад Президентимиз ташаббуслари билан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда барча даражадаги касаба уюшма органлари ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда касаба уюшма фаолларини Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш йўлида жипслаштиришдир.
Форумда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ўрни ва роли муҳокама этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида Касаба уюшмалари Форумининг узвий давоми сифатида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳамда барча бошланғич ташкилотларда амалий семинарлар ташкил этилиши белгиланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 16 июндаги 7-1-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форуми якунлари тўғрисида”ги қарори ижросига асосан жорий йилнинг 3 июль куни Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Форум якунларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.
Йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотларида амалий семинарлар ўтказиш жадвали тасдиқланди. Унга мувофиқ 8 август куни Бухоро марказий деҳқон бозор масъулияти чекланган жаммиятида касаба уюшмалари аъзолари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида амалий семинар ташкил этилди. Семинарда сўзга чиққан касаба уюшма фаоллари Ҳаракатлар стратегияси ва унда белгиланган муҳим йўналишлар жамиятнинг ҳар бир аъзоси, ҳар бир фуқароси учун ўзига хос чақириқ, ундов бўлганини, касаба уюшма аъзолари ҳам халқнинг орзу ниятлари рўёбига қаратилган Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда елкадош эканликларини, барча касаба уюшма аъзоларини юрт тараққиёти йўлида бирлашишга чақиришларини таъкидладилар.
Шунингдек, тадбирда Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича қабул қилинган Кўмаклашиш дастурини ижросини таъминлаш бўйича муҳим вазифаларни амалга оширилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.