2017 йил 9-10 август кунлари Марғилон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳамда «Қува Текстил» масъулияти чекланган жамиятида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форум якунига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ўтказилган семинарда 100 нафарга яқин ишчи-ходимлар иштирок этиб, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона шаҳар кенгаши раисининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда Кўмаклашиш дастури”ни бажариш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотлари олдида турган вазифалар, шунингдек Форум доирасида ташкил этилган секциялар бўйича маърузаси тингланди.
Ўқув-семинар якунда муҳокамалар ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.