2017 йил 16 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форумида қабул қилинган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда Кўмаклашиш дастури”да белгиланган вазифаларни ҳар бир касаба уюшма аъзосига етказилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 август куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Шахрихон туман кенгаши хизматидаги корхона ва ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирокида “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форумининг якунларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Кўтаринки руҳда ташкил этилган давра суҳбатида 38 нафар бошланғич касаба уюшма қўмита раислари ва туман кенгаши фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирга Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси Б.Хамдамов таклиф этилди. Масъул ташкилотчи томонидан ушбу кўмаклашиш дастурининг касаба уюшма аъзоларига қанчалик мухимлиги, амалий ахамияти ва афзаллик томонлари тушунтириб берилди. Шу билан бирга кўмаклашиш дастурида белгиланган ҳар бир банддаги вазифалар тахлил қилинди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форуми иштирокчиларининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати” ўқиб эшиттирилди.
Тадбир иштирокчилари томонидан турли савол ва муаммолар ўртага ташланиб, кўмаклашиш дастурини бажарилишида ҳар бир бошланғич касаба уюшма ташкилотлари вазифалари белгилаб олинди.