Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Наманган шаҳрида мини футбол мусобақаси бўлиб ўтди

  Истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши тасарруфидаги Вилоят «Сувоқава» Давлат унитар корхонасида буюк ва бебаҳо неъмат мустақилликнинг миллий урф одатлари, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири ва келажаги учун  беқиёс аҳамияти, халқимиз асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини теран идрок этиш, биз кеча ким эдигу бугун ким бўлганимизни англаш, эришилган ютуқларнинг аҳамиятини меҳнаткашлар орасида кенг тарғиб этиш, уларнинг қадр-қимматини чуқур англаш бугунги кунда олиб бораётган маънавий-маърифий фаолиятимизнинг асосий маъно-мазмунини ташкил этиш, биз учун энг улуғ, энг азиз айём бўлмиш мустақилликнинг 26 йиллик  байрамини муносиб кутиб олиш ва ўтказишда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 2017 йил 13 август куни “Фидойинг булгаймиз сени Узбекистон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган спортнинг “Мини футбол” мусобақаси ташкил этилди. Мустақилликнинг 26 йиллик байрами муносабати билан ташкил этилган спортнинг “Мини футбол” мусобақасини Наманган шаҳар хокими Ш.Абдурразаков очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.

  “Мини футбол” мусобақасида 18 та жамоа 144 та ўйинчи иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан “Мини футбол” мусобақасининг 1-2-3 ўрин голиблари аниқланди ва голибларни Вилоят «Сувокава» Давлат унитар корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда шахар кенгаши томонидан 1-2-3 даражали диплом ва қимматбахо совғалар билан тақдирланди

  1 чи даражали диплом ва қимматбаҳо совға билан Наманган шаҳар “Сувоқава” корхонаси жамаоаси 2 чи даражали диплом ва қимматбаҳо совға билан вилоят “Сувоқава тармоғи” иншоати жамоаси 3 чи даражали диплом ва қимматбаҳо совға билан Наманган “Худудий оқава”нинг биллинг жамоаси тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!