Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Термиз шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форум якунларига бағишланган амалий семинари бўлиб ўтди

  2017 йил 16 август куни Термиз шахрининг 2-Академик лицейи мажлислар залида “Шиндонг –Спиннинг –Термиз ” қўшма корхонаси касаба уюшмасининг Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми якунларига бағишланган амалий семинари бўлиб ўтди. Семинар ишида Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси Х.Қўзимурадов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг юридик бўлими бош мутахассиси Акмал Бобоёров, Термиз шахар кенгаши раиси Ш.Омонов, қўшма корхона раҳбари Ян Александр Семёнович ва Термиз шахри бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг раислари жами 85 нафар касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.

  Кун тартби юзасидан қўшма корхона касаба уюшмаси қўмитасининг раиси Абдукарим Тўлаев маъруза қилди, сўзга Х.Қўзимуродов, А.Бобоёров, С-сменаси мастери Ахмедова Сабохатлар чиқдилар.

  Ўзбекистон касаба уюшмалари Форуми йиғилиши иштирокчиси Иқбол Тўхтамуродова Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаатини семинар иштиокчиларига ўқиб эштириди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!