Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени – Ўзбекистон” шиори остида кўпгина хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Байрам муносабати билан Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари Урганч шаҳар кенгаши томонидан корхона, ташкилот ва муассасалар ёш ходимлари ўртасида мини футбол бўйича турнири ўтказилди.
Турнирнинг биринчи босқичи 19 та корхона, ташкилот ва таълим муассасаларининг 200 нафарга яқин ходимларидан иборат жамоалар ўртасида 14-15 августь кунлари бўлиб ўтди.
Турнирнинг биринчи босқичида сараланган 7 та Урганч политехника ва компьютер технологиялари КҲК, Урганч шаҳар 1-сон БМСМ, Урганч маиший хизмат КҲК, “Урганч махсус санитар транс” ИЧДК, Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси, “Хоразм Иссиқлик манбаи” АЖ, “Хоразм кўмир етказувчи” ДПК жамоаларининг 50 га яқин аъзоси турнирнинг шаҳар босқичига йўлланма олдилар.
Ёш ходимлар шаҳар босқичи ўйинларини Урганч шаҳридаги Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи худудидаги сунъий қопланган мини футбол майдонида 2017 йилнинг 17 августь куни ўтказишди.
Бўлиб ўтган қизғин бахслар натижасига кўра Урганч шаҳар 1-сон БМСМ Урганч шаҳар 1-сон БМСМ жамоаси 3-ўринни, финал босқичларида эса Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ва Урганч политехника ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи жамоалари куч синашиб 5:3 ҳисоби қайт этилди.
Ғолиб жамоалар ва иштирокчилар Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгашининг “Касаба кубоги” ва қимматбахо савғалар, диплом, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.