Ушбу ўтказилган маданий маънавий тадбир “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ҳолда корхонада мустақиллик байрами муносиб кутиб олинди ва корхонада байрам тадбирлари давом этмоқда.
Дастлаб тадбир ташкилотчилари корхона ишчи ходимларига “Мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз – халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағри кенглик” мавзусида маънавият соати ташкил этилди. Ушбу маънавият соатида мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар, уларнинг юртдошларимиз ҳаётида тутган ўрни, ҳамда Президентимиз томонидан таъминлаб берилган тинч осуда ҳаётимизга шукуроналар қилишимиз ҳақида иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар берилди.
Корхона касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон КУФКнинг 10.07.2017 йилдаги 8-12 “с” раёсат қарорида кўрсатилганидек, корхонада ишловчи кам таъминланган ишчи ходимлардан С.Холмурадовга никоҳ туйи бўлиши муносабати касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан 1500,0 минг сўмлик телевизор, яна бир кам таъминланган ишчилардан бири А.Болбековга электр печь совға қилинди.
Бундан ташқари, корхонада ишловчи кам таъминланган ва кўп болали оила вакилларидан 23 нафарига касаба уюшмалари ҳисобидан 2875,0 минг сўмлик миқдоридаги совғалар тарқатилди.
Бундай тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларда кўтаринки руҳда давом этмоқда.