Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг “Касаба уюшмалари ташкилотларида туризмни фаолияти самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 26.03.2015 йилдаги 24-10 сонли Раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ш.Рашидов туман маиший хизмат касб ҳунар коллежида меҳнат қилаётган ишчи ходимлардан бир гуруҳини қадимий тарихий – маданий обидаларга бой Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида саёҳат уюштирилди.
Жорий йилнинг 22 август куни саёҳат коллеж касаба уюшма қўмитаси ташкилотчилиги ва ҳомийлигида ташкил этилиб, саёҳатга коллежда меҳнат қилаётган 45 нафардан иборат ишчи ходимлари мароқли дам олиб, улкан таъсуротлар билан қайтишди.
Саёҳат бевосита касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилиб, саёҳат учун сметага асосан, 1300,0 минг сўм миқдорида маблағ ажартилди.
Коллеж ходимлари саёҳат давомида Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларига жумладан, Регистон майдонига, Шоҳи Зинда зиёратгоҳига, Улуғбек обсерваториясига, Гўри Амир, Имом Бухорий мажмуалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримовнинг туғилган уйида ҳам бўлишди. Ундан кейин коллеж ходимлари Ҳазрати Хизр мажмуасидаги И.Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб қайтишди.
Саёҳат сўнгида коллеж ходимлари Самарқанд шаҳрининг машҳур “Сиёб” бозорини айланишди.
Ушбу саёҳатдан мароқли дам олган ишчилар келгусида касаба уюшмаси томонидан Республикамиздаги бошқа Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларига ҳам саёҳатлар уюштирилса, мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаб ўтишди.