Ҳар йили «Daewoo Textile» МЧЖ шаклидаги чет эл хусусий корхонасинингКасаба уюшма ташкилоти томонидан ходимлар фарзандлари учун янги ўқув йилида ўқув қуроллари жамланмаси топширилади. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги, ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури тадбирлари ижросини таъминлаш мақсадида корхона касаба уюшма ташкилоти томонидан 2017-2018 ўқув йили учун корхона ходимларининг 843 нафар фарзандларига ўқув қуроллари жамланмаси совға сифатида берилди.
Жумладан: корхонанинг Фарғона фабрикаси учун- 439 комплект, Тошлоқ фабрикаси учун- 278 комплект,Қумтепа фабрикаси учун- 126 комплект ўқув қуроллари ишчи ходимларга берилди.
Зеро, билим учун сарфланган маблағ, албатта, ўз самарасини беради. Келажагимиз эгалари- фарзандларимиз, биздан кўра соғлом, кучли, билимли ва албатта бахтли бўлишлари керак!